Гари Линекер «Манчестер Сити» - «Атлетико» ўйини ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Агар бу ўйин 10 йил олдин ўйналганида ва сиз ким ўйнаётганини билмай томоша қилардингиз. Кўк рангли либосда Испания жамоаси, қизил рангли либосда эса Англия жамоаси эканлигига пул тиккан бўлардингиз», - деб пост қолдирди Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси биринчи бўлим ҳақида.
Танаффусгача «Манчестер Сити» тўпга эгалик қилиш бўйича жиддий устунликка эга – 70:30.