Стефан Савич "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Атлетико" ҳимоячиси Чемпионлар лигаси 1/4 финали биринчи ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Албатта, биз хурсанд эмасмиз – олдимизда ғалаба қозониш мақсадимиз бор эди, мағлубиятни ёмон кўрамиз. Лекин Манчестердаги 0:1 унчалик ёмон натижа эмас.
Чуқур ҳимоя билан қарши ҳужумга ўтиш жуда қийин. Икки-учта қарши ҳужум уюштирдик ва улардан тўлиқ фойдаланиш учун бизга бироз тезлик етишмади.
Ишончим комилки, Мадридда бутунлай бошқача ўйин бўлади”, - деди Савич.