Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Хави жамоа ҳимоячиси Роналд Араухонинг 2023 йилги мавсум сўнггида муддати тугайдиган шартномани узайтириш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
“У тўғри қарор қабул қилди. У оиласи билан "Барселона"да бахтли яшайди. Жамоамизда Роналд каби футболчилар борлиги ҳар доим қувончли", - деди Хави Европа Лигаси чорак финали доирасидаги Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Араухонинг «Барселона» билан янги шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Уругвайлик футболчининг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади. Худди шу миқдор Педри ва Ансу Фати ўртасидаги янги келишувда ҳам кўрсатилган.