Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ла лига: "Реал" ҳатто бугун чемпионга айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Сантьяго Бернабеу”да “Реал” “Севилья”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг бошидан ҳужумкор ҳаракат қилган мезбонлар 19-дақиқадаёқ ҳисобни очишда. Карим Бензема Роналдуни қулай вазиятга чиқарди ва португалия футболчи ўзининг мавсумдаги 43-голини киритди. Биринчи таймнинг иккинчи ярми меҳмонларнинг ҳам бир қатор хавфли вазиятлари билан ёдда қолди. Аммо Негредо ҳам, Навас ҳам Касильяс билан бирга бир чиқиб вазиятдан фойдалана олмадилар. Шундан сўнг, яна “Реал” ташаббусни ўз қўлига олди ва “Севилья”га имкон қолдирмади.

Иккинчи таймнинг бошида ўнг қанотдан Ди Мария дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни етказди, Бензема яқин масофадан Варасни доғда қолдирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб эса, энди тезкор қарши ҳужумда Рамос худди шу нуқтага тўпни юқорилатиб оширди ва яна Бензема, бу сафар боши билан ҳисобни йириклаштирди. Бундан сўнг ҳам мезбонларда жуда кўп вазиятлар бўлса-да, бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб, мадридликлар “Севилья”ни мавсумни иккинчи бор йирик ҳисобда мағлуб этмоқдалар.

Энди “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги фарқ 10 очкога етди. Каталонияликларда яна тўрт учрашув бор, демак, биргина ғалаба МАдридни Испания чемпионига айлантиради. Агар бугун “Райо Вальекано”га сафар қиладиган “Барса” мағлубиятга учрайдиган бўлса, чемпионлик бугун ҳам нишонланиши мумкин.

РЕАЛ – СЕВИЛЬЯ 3:0

Голлар: Роналду (19), Бензема (48, 52)

Реал Мадрид: Касильяс, Арбелоа, Пепе, Рамос, Марсело, Алонсо (Альбиоль, 76), Гранеро (Хедира, 61), Ўзил, Ди Мария (Кальехон, 61), Роналду, Бензема.

Севилья: Хави Варас, Коке, Кала, Дейвид (Кампанья, 72), Ф. Наварро, Фасио, Троховски, Ракитич, Навас, Рейес (Луис Альберто, 64), Негредо (Баба, 64).

Огоҳлантиришлар: Ўзил (25), Дейвид (54), Гранеро (55), Кала (58), Ди Мария (59).

Киритилди: 17:54, 29.04.2012.
Ўқилди: 7290 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.