Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико 2-1 Валенсия
13/12 19:00 Торино 1-0 Кремонезе
13/12 20:00 Челси 2-0 Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
13/12 20:15 Мальорка 3-1 Эльче
13/12 22:00 Парма 0-1 Лацио
13/12 22:30 Бёрнли 2-3 Фулхэм
13/12 22:30 Барселона 2-0 Осасуна
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид

Илҳом Мўминжонов: "Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги доирасида "Динамо" жамоасига қарши сафарда бўлиб ўтган ўйиндан кейин "Нефтчи" жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қўлга киритилган ғалабадан хурсанд эканлигини яширмади.

—Чемпионатда кетма-кет уч маротаба мағлубиятга учраганимиздан кейин бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди ва йигитлар буни яхши тушуниб етган эдилар. Бундан буёғига кубок ўйинларида ҳам чиройли натижаларга эришиб, кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳсда футболчиларимиз олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ аъдо этиб, бор вужуди билан ўйин кўрсатганларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Энди навбатдаги "Қизилқум" билан бўлиб ўтадиган турга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Раҳбарият томонидан олдимизга чемпионатда ҳам кубок баҳсларида ҳам юқори вазифалар қўйилган. Бугунги ғалаба йигитларимизга руҳий томондан ижобий таъсир ўтказган ва кейинги турда фақат ғалаба учун курашамиз.

Лутфулла Тўраевга келсак, жароҳати туфайли бугунги ўйинда унинг йўқлиги билинди. Лекин, биринчи давра якунига қадар тикланиб, сафимизга қайтади деган умиддаман.

Чемпионат энди бошланди. Кетма-кет мағлубиятлар футболчиларимизга руҳий жиҳатдан ўз таъсирини кўрсатди, лекин, яна бир бор такрорлайман, бугунги ғалабадан сўнг ҳар бир жамоага қарши жиддий қаршилик кўрсатиб, ғалабаларга эришамиз, —дейди бош мураббий.

Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати
Киритилди: 22:05, 06.04.2022.
Ўқилди: 975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.