Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 15:00 Навбаҳор - Андижон
30/11 15:00 ОКМК - Қизилқум
30/11 15:00 Локомотив - Нефтчи
30/11 15:00 Бунёдкор - Пахтакор
30/11 15:00 Сурхон - Олимпик
30/11 15:00 Динамо - Сўғдиёна
30/11 15:00 Насаф - Металлург
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Александр Аверьянов: «Олий Лиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнай олишимизни исботладик»

Баҳо:
+2 | -

"Андижон" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, мезбонлар устози Александр Аверьянов ўйин уйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ўйин биз учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Агар ғалаба қозона олсак биз учун омадсизлик даврининг тугашини билдирарди. Менимча бу ишни яхши уддаладик".

"Андижон"нинг ҳақиқий кучини мана шу ўйинда кўрдингиз деб ўйлайман. Бугунги ғалабадан кейин шогирдларим ҳар қандай рақибга қарши ишонч билан ўйнашади".

"Албатта бугунги учрашувда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар бизни бутун ўйин мобайнида тинмай қўллаб-қувватлаб туришди.


Бугунги учрашув мобайнида ёғиб турган ёмғир ҳам яхши футбол намойиш этишимиз учун ҳалақит бериб турди. Аммо бу ўйиндаги мақсадимиз учун баҳона бўла олмасди ва биз ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай охирги сонияларга қдар курашдик ва мақсадимизга эришдик, дея гапирди Аверьянов.

"Бухоро" ва "Динамо"га қарши ўйинларда ҳам худди шу таркиб билан ҳаракат қилиш мумкинмиди, қабилидаги саволга Аверьянов қуйидагича жавоб қайтарди.
"Йўқ. Афсуски ўша учрашувларда жамоада йўқотишлар жуда кўп эди. Жамоада бугунги учрашувда ҳаракат қилганлар энди ўзларини тиклашди. Ўша ўйинларда асосан ҳимоядаги қўпол хатолар эвазига бўлганди. Бугун орқа чизиқ ишончли ҳаракат қила олди".

"Муҳими, бугун жамоа ўзига хос ва мос равишда ҳаракат қила олди. Дарвозабон Долимов ҳам ўзини кўрсата олди. Ўйлайманки, бу дарвозабон кейинги учрашувларда ҳам юқори савияда тўп сура олади.

"Умуман олганда, бугунги ўйин ва натижадан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Олдинги учрашувларда кўзга ташланган "брак"лар йўқолганидан хурсандман. Чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши яхши уйин кўрсата олдик ва бундай рақиблар билан бемалол ўйнай олишимизни исботладик", дея сўзини якунлади россиялик мутахассис.

Бегали Азимов ёзиб олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:46, 29.04.2012.
Ўқилди: 6414 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.