Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Роналду Рунининг танқидига «ответ» қайтарди (фото)

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду собиқ жамоадоши Уэйн Рунининг танқидларига жавоб берди.

Куни кеча Руни «Манчестер Юнайтед»даги вазиятни таҳлил қилар экан, Роналдунинг трансфери ўзини оқламаганини айтди. 37 ёшли португалиялик футболчи 32 ўйинда 18 та гол урган ва ҳозирда «Юнайтед»нинг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди, бироқ жамоа кутилганидан паст натижа кўрсатиб, Премьер-лига жадвалида 7-ўринни эгаллаб, ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолиш арафасида турибди.

Роналду Рунининг инстаграмдаги суратига изоҳ қолдирди. Суратда Руни «Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер ва бошловчи Девид Жонс билан бирга тушган.

«Икки ҳасадгўй одам», - деди Роналду. Эҳтимол у нафақат Руни, балки Каррагерни ҳам назарда тутган.

36 ёшли Руни Роналдудан ёшроқ, аммо профессионал футболчи сифатидаги сўнгги ўйинини 2020 йил 25 ноябрда ўтказди. Ҳозирда у «Дерби Каунти» бош мураббийи ҳисобланади.

Киритилди: 13:19, 07.04.2022.
Ўқилди: 22918 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.