Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

«Пахтакор» бугун Чемпионлар Лигасида 109-ўйинини ўтказади

Баҳо:
+ | -

"Шерлар" Осиё Чемпионлар Лигаси-2022нинг биринчи турида турнирдаги 109-баҳсда майдонга тушишади.

"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 108 беллашув ўтказиб, 48 ғалаба, 23 дуранг ва 37 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 149 тўп киритиб, дарвозасидан 137 гол қўйиб юборган ва 167 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 20 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.

Осиё клублар мусобақаларида эса жамоамиз жами 124 беллашувда майдонга тушиб, 55 ғалаба, 25 дуранг ҳамда 44 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 192 марта ишғол қилиниб, 171 гол ўтказилган.

Чемпионлар Лигасида умумий иштирок борасида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби билан биргаликда рекордчи саналади. Иккала жамоа 16 мартадан турнирда иштирок этган. Гуруҳ ўйинлари ва плей-офф босқичи натижаларини ҳисоблаганда "Пахтакор" ОЧЛнинг умумий жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 15:36, 07.04.2022.
Ўқилди: 3107 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.