«Барселона» бош мураббийи Хави Европа лигаси доирасида «Айнтрахт» (1:1) жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жисмоний тайёргарлик борасида жуда қийин рақиб. Биз уларнинг қарши ҳужумларини қандай олдини олишни билмадик, одатдагидек ҳаракатчан бўлмадик, шунингдек, майдоннинг ҳам ҳолати яхши эмас эди.
Биз одатдагидан камроқ вазиятлар яратдик, аммо натижадан қониқиш ҳосил қилдик. Кўпинча ташаббусга эга бўлган жамоа кўпроқ имконият яратади, аммо бугун бошқача бўлди. Биз уларнинг қарши ҳужумларини ўтказиб юбордик. Аммо бу Еврокубок ўйинлари ва бу ерда қийинчиликлар бўлади.
Биз қанотларда ўйнаш орқали кўплаб вазиятлар яратдик. Киритган голимиз маҳорат эвазига содир бўлди ва ажойиб чиқди.
«Камп Ноу»да қийин бўлади, аммо мухлисларимиз биз билан бирга бўлишади.
Пикени анчадан бери қийнаётган муаммо бор эди, умид қиламанки, бундан бошқа ҳеч нарса йўқ”, - деди Хави.