"Ювентус" ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро "Нвара"га қарши кечган "А" Серия 35-тур ўйини (4:0) дан сўнг "Наполи"га қарши 20 май куни бўлиб ўтадиган Италия кубоги финали Турин клуби таркибида унинг сўнгги учрашуви бўлишини айтиб ўтган.
"Ҳозир вазият шундайки, Италия Кубоги финали "Ювентус" таркибида сўнгги ўйиним бўлади, чунки шартномам июнь ойида ниҳояланади. Лекин айни кунлар ҳақида гапиришни ёқтираман.
Мухлисларнинг менга бўлган муҳаббати – бу ақл борвар қилмас нарса. Нимаики содир бўлиши белгилаб қўйилган бўлса – у албатта содир бўлади", - деган футболчи La Gazzetta dello Sport мухбирига.