“Лейпциг” бош мураббийи Доменико Тедеско Европа лигаси 1/4 финали биринчи ўйинидаги “Аталанта” билан дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
“Ҳар икки жамоа ҳам иккинчи голни уришни хоҳлаган бўлса ҳам, дуранг адолатли натижа. "Аталанта" А серияда энг шиддатли ўйнайдиган жамоалардан бири, улар жисмоний жиҳатдан жуда кучли жамоа, якка курашда улар билан курашиш қийин бўлди", - дея Тедесконинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.