«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне журналистларга ўзининг формаси ва ёши ҳақида гапирди. Журналистлар ундан қайси йилларни фаолиятидаги энг яхшиси деб аташини сўрашди.
«Сизнинг энг яхши йилларингиз ҳақида билмайман... Сиз 31 ёшдан ошгансиз, деган саволингиз нотўғри! Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва яхши ўйнаяпман, шунинг учун умид қиламанки, имкон қадар узоқ давом ўйнай оламан», - деб жавоб берди де Брюйне.
У узоқ вақт ўйнай олишини, асосийси тўғри клубда эканлиги билан изоҳлади.
«Клуб билан яна 3 йиллик шартномам бор ва бу узоқ вақт. Мен соғлом ва бахтли бўлсам, имкон қадар кўпроқ ўйнайман, лекин ҳозир бу қанча давом этишини ҳал қилиш қийин», - дея қўшимча қилди «шаҳарликлар» футболчиси.