Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Сепаҳон» бош мураббийи: «Пахтакор» стандарт вазиятларда хатога йўл қўйишини билардик»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида кечган «Пахтакор» — «Сепаҳон» учрашувидан кейин эронликлар устози Муҳаррам Навидкия ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоам бу ўйинда ҳақли равишда ғалаба қозонди. Лекин айрим фактларни келтириб ўтишим керак. Мисол учун, биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. Тактик томондан ҳам ўйинимиз кўнгилдагидек чиққани йўқ. Аммо футболчилар иккинчи бўлимда ўзига келди ва яхши ҳаракат қилди. Бир қанча имкониятга эга бўлди. Бундан ҳам йирикроқ ғалабага эришишимиз мумкин эди. Тўпни кўпроқ назорат қилиб рақиб ярим ҳимоясидаги бўшлиқларни кўрдик.

Навбатдаги ўйинларга қадар тезроқ муаммоларимизни ҳал қилиб олишимиз даркор. Яъни юқорида айтганимдек учрашувнинг дастлабки қисми борасида ишлашимиз зарур. Учрашувга тайёргарлик жараёнида жарима зарбалари устида ишлаганимизни айтиб ўтишим керак. Рақиб иштирокидаги ўйинларнинг видеоларини кузатиш чоғида жарима зарбалари, стандарт вазиятларда хатоларга йўл қўйишини, бундан фойдаланишимиз мумкинлигини айтдим", — деди Муҳаррам Навидкия.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» кейинги турни «Ат-Таъвун»га қарши ўтказади. «Сепаҳон» эса «Ад-Дуҳайл» билан ўйнайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:01, 08.04.2022.
Ўқилди: 2767 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик