Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти ўз футболчиси Пепенинг нархини 30 миллион евро қилиб белгилашди. Чунки Пепе 2019 йилда "Арсенал"га қўшилганидан бери ўзини асосий таркиб футболчиси сифатида ўзини кўрсата олмади.
Пепе «Лилл»дан «Арсенал»га 72 миллион фунт эвазига кўчиб ўтганди ва Франция жамоаси «Арсенал»га трансфер маблағини беш йил давомида қоплашга рози бўлганди.
Футболчининг ўзи клубдаги имкониятларини кескин баҳолайди.
«Ҳеч бир футболчи захира футболчисига айланиб қолишни ёқтирмайди, лекин мен мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишим керак. Микель буни менга тушунтирди ва мен кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун машғулотларда кўп меҳнат қилишим кераклигини биламан. Бу мен учун оғир мавсум бўлди» - деди Пеп.