Нидерландиялик журналистлар ва Фабрицио Романонинг ишончлари комилки, Тен Ҳаг шартнома имзолаш арафасида "МЮ" раҳбарияти билан якуний тафсилотларни муҳокама қилмоқда. "Аякс"га берилиши керак бўлган 2 миллион евро англияликларни чўчитмайди. Маълумот учун Погбанинг бир ойлик маоши ҳам худди шундай. Аммо Тен Хаг вазиятнинг нозиклигини тушунади. У маслаҳатчи Рангник қандай функция ва имкониятларга эга бўлишини аниқ билмоқчи.
Битимга эришиш йўлидаги яна бир муҳим нуқта - таркибни шакллантириш ҳуқуқи. Овермарс ва Ван дер Сар билан "Аякс"да улар амоавий ишлашга ўрганиб қолганди. Эрик футболчи сотувида ҳам, сотиб олишда ҳам маслаҳат олади. Шунингдек, янги мураббий мавсум олдидаги вазифаларни тушуниши муҳим, шунда Мойес каби ноҳақ умидлар бекор бўлмайди. Хўш, Тен Хаг "Юнайтед"да нималарни ўзгартириши керак?
Роналдуни Тадичга айлантириш
Ушбу жумладан футбол афсонаси учун камситишни қидирманг. Албатта, Роналду серб футболчисидан класс бўйича анча юқори. Аммо қанот ҳимоячиси Душан "Аякс"да аввалига сохта ҳужумчи, кейин эса Аллер учун вазият яратувчи футболчи сифатида гавдаланди. Роналду "МЮ"да шундай ўрин эгаллай олмадики, унинг фаолияти ҳам, жамоаси ҳам зарар кўрмаса. Катта эҳтимол билан Тен Хагга янги ҳужумчи ёнида ишлаши учун португалиялик керак бўлади.
Жарима майдончасидаги ҳужумчини топиш
Халқларнинг менталитети бўлганидек, футбол клубларининг ҳам ўз услуби бор. "Реал Мадрид" Кроос ва Модрич туғилишидан анча олдин ҳам қарши ҳужумлар уюштирган. "Барселона" узоқ вақтдан бери у бўлиши керак бўлган жамоага айланди. "Манчестер Юнайтед" ёки "Ювентус" эса айнан ўз табиатини англаганларида максимал натижаларга эришадилар. Руни, Лоу, Ван Перси, Энди Коул ва Ван Нистелрой ажойиб сермаҳсул вингерлар билан бирга ўйнашди. Улар орасида ўтмишдаги Гиггз, Бест ёки Роналду бор. Чарлтон ёки Кантона каби йигитлар ҳам бор эди. Бруну Фернандеш ҳам худди шундай ролга даъво қилмоқда. Жамоа Харри Кейн билан шартнома имзолагани яхшироқ бўлади.
Қанотларни шакллантириш
"Манчестер Юнайтед" Александр-Арнольдга ўхшаб узатмалар бера оладиган қанот ҳимоячисига муҳтож. Гвардиолада Уокер ва Канселу бор. Ҳа, Зинченко эса қайта тарбияланган ҳужумкор ярим ҳимоячи. "Бавария"да биз Девиснинг коронавирусдан кейин юраги касал бўлса ҳам қандай ўйин кўрсатаётганини биламиз. Уан-Биссаканинг кучли жиҳати рақибдан тўпни олиб қўйиш, аммо у ва Шоу ўша Эндрю Роберцондагидек ҳужумкор маҳоратга эга эмаслар. "Челси" футболчилари Чилвелл ва Жеймс ўзларининг энг юқори чўққиларида "Манчестер Юнайтед" ўйинчиларига қараганда яхшироқ ҳужум қилишади. Тен Ҳаг қанотларнинг қадрини тушунади, уларни қайта қуриш керак.
Ҳужум чизиғини қайтадан қуриш
"Манчестер Юнайтед" голли вазиятлар яратади, лекин уларда Премер-лигада бор-йўғи 40 та гол, "Ливерпул"да эса 77 та гол бор. Бруну Фернандеш, Санчо ва Роналдуни янги ҳужум схемасига мослаштириш қийин бўлади. Майдонда Гнабри, Сане, Мюллер ва Левандовскилар билан "Бавария" каби ўйнаш инглиз клубининг қўлидан келмайди. Ҳимояга ёрдам берадиганлар ишини кўздан кечирмасагина. Бруну Фернандеш, Санчо ва Кейн (агар у келса) ўтмишдаги Модрич, Бэйл ва Бензема каби ўйинни кўрсатади, шунда Роналду майдонда ўзини эркин ҳис қила олади.
Юлдузли ўйинчиларнинг ўз жамоаларига фойда келтирадиган позициялари бўлмаган дилеммаси фақат "Манчестер Юнайтед"га хос эмас. Бечора Неймар ва йўқолган Месси биринчи бўлиб эсга тушади.