Аргентина терма жамоаси ва "Манчестр Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Мадриднинг “Реал” клубига ўтмаслигини айтиб ўтди.
"Мен "Манчестер Сити"да эканлигимдан жудаям бахтлиман. Бу ерни тарк этгим келмаяпти. Мадрид клубига ўтишим борасидаги гап сўзлага тўхталадиган бўлсам, у ерда ўйнаш хоҳишим йўқ. Айни дамда Англияда эканлигимдан хурсандман", - дея Сархио Агуэро сўзларидан иқтибос келтиради Bleacher Peport нашри
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Мадрид клуби бош муррабийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар чоғида аргентиналик ҳужумчи Сархио Агуэрани клубга қўшиб олиш ниятида эканлиги айтиб ўтган эди.