Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ярим ҳимоячиси Ансгар Кнауфф Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда турнир расмий сайти хабар берди.
Немис футболчиси турнир чорак финалидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Ушбу баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Соврин учун курашда Кнауфф Хуан Муссо ("Аталанта"), Тангуй Ндомбеле ("Лион") ва Абель Руисни ("Брага") ортда қолдирди.