Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг ҳаддан ташқари ҳимоявий ўйини ҳақидаги танқидларга жавоб берди.
«Атлетико» Чемпионлар лигасининг чорак финали дастлабки учрашувида «Манчестер Сити» жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва бу беллашувда ўта ҳимояланган футболни намойиш этди. Шу сабабли, машҳур италиялик собиқ мураббий Арриго Сакки Симеоне жамоасини танқид қилди.
“Мен бошқалар ҳақида ўз фикримни билдирмайман. Ҳар ким ҳамма нарсани ўзига хос тарзда кўради, ҳар қандай ёндашувни ҳурмат қилиш керак. Биз «Атлетико» учун энг яхшисини қилишга ҳаракат қилиб, камтарлик билан ишлашда давом этамиз. Чемпионат Чемпионлар лигасидан тубдан фарқ қилади, энди бор эътиборимизни «Мальорка» жамоасига қарши бўладиган ўйинга қаратганмиз" - деди аргентиналик мутахасис "Мальорка" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида.