"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанднинг фикрича, Жоау Феликс Диего Симеоне қўл остида ўсмаяпти. Собиқ ҳимоячи «Манчестер Сити»га қарши ўйинни мисол қилиб, португалиялик футболчи бошқа жамоада тезроқ ривожланади.
«Менимча, Феликс бундай ўйнашни ёқтирмайди. Мен Симеоненинг тактикасини ҳурмат қиламан, у клубни мисли кўрилмаган муваффақиятга олиб келган. Шу билан бирга, у бундай футболчига ёндашув топа олмаяпти.
Феликс бундай тизим остида ривожланяпман деб ўйламайди. Тасаввур қилинг, Жоау жамоа унга майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида тўпни қабул қилишга имкон берадиган клубда ўйнайди. Ҳозир Феликс тўпни дарвозадан 45 ёки 55 метр узоқликда қабул олади ва саккизта рақибни қандай алдаб ўтишни ўйлаши керак.
Унинг ўйинларига қараб, у «Манчестер Сити» ёки «Ливерпул»да ўйнашга тайёр эканини айтиш мумкин», - дейди Фердинанд.