Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Марко Роуз «асаларилар» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.
«Холанднинг голсиз серияси унинг келажагига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Уни безовта қиладиган оёғи гол уришга халақит қилади. Эрлинг ўйин олдидан оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қиладиган одам эмас. Аммо «Штутгарт»га қарши ўйин олдидан у буни қилиши керак эди. Холанд жаҳон даражасидаги ҳужумчи. Деярли ҳаммада шундай давр бўлган. Агар у яна гол урса, бу миш-мишлар йўқолиб кетади», - дея Роузнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sport Deutschland.
Холанд 2020 йил январида «Зальцбург»дан 20 миллион евро эвазига «Боруссия»га келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда норвегиялик ҳужумчи Бундеслиганинг 14та ўйинида майдонга тушиб, 16та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди. Холанднинг немис клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Трансфермаркт футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоланган.