Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Чемпионлар лигаси энг яхши тўпурари совринини қўлга кирита олмаган голеадорлар

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда кўплаб футбол мухлислари тўпурарларнинг турли рўйхатларида Криштиану Роналду ва Лео Мессининг курашини кузатишга одатланиб қолишган. Жумладан, Чемпионлар лигасида ҳам.

Португалиялик 7 марта, аргентиналик 6 марта Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарига. Лекин, ушбу совринга даъвогар бошқа ҳужумчилар ҳам бор эди. Мисол учун, Эрлинг Холанд ёки 2015 йилда Роналду ва Лео билан мукофотни бўлишиб олган Неймар.

Шу билан бирга, кўп сонли тўпурарлар Чемпионлар лигасида кўп гол уришган бўлсалар-да, бир мавсум давомида тўпурарлар рейтингида юқори поғонага чиқа олишмади. Шу сабаб ҳозир шу каби футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Килиан Мбаппе - 33

Голлар: «Монако» (6), «ПСЖ» (27)

Жаҳон юлдузи - Килиан Мбаппе. Ёш француз ўзини «Монако» сафида ўзини бутун дунёга эълон қилди. Ёш француз клуби билан Чемпионлар лигасида шов-шув кўтарди. «Қизил-оқлар»нинг асосий таркиб футболчиси сифатида бир мавсумда олтита гол урди.

Килиан ўзининг ёрқин ўйинлари туфайли «ПСЖ»га ўтди ва у ерда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Мбаппенинг ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида саккизта гол урди ва бу борада энг яхши натижасини қайд этди. Агар жорий мавсум «ПСЖ» турнирнинг 1/8 финалида мусобақани тарк этмаганида, шубҳасиз бу натижани яхшиланган бўлар эди.

Эдинсон Кавани - 35

Голлар: «Наполи» (5), «ПСЖ» (30)

Уругвайлик ҳужумчи Чемпионлар лигасидаги дебютини «Наполи» сафида ўтказди ва ушбу клуб сафида бешта гол уришга эришди. У ЕЧЛдаги асосий ютуқларига «ПСЖ» таркибида эришган.

Каванининг Чемпионлар лигасидаги энг яхши мавсуми 2016/17 йилларга тўғри келди. Ўшанда Кавани 8 гол урган ва «ПСЖ»ни мусобақа 1/8 финалгача боришига ёрдам берган. Эътиборлиси, кейинги йили Эдинсон Чемпионлар лигасида еттита гол урди.

Муҳаммад Салоҳ - 36

Голлар: Базел (2), Рома (1), Ливерпул (33)

Мисрлик ҳужумчи «Ливерпуль» сафида Чемпионлар лигасида биринчи мавсумни жуда ажойиб ўтказди ва бирданига ўнта гол урди. Аммо бу тўпурар бўлиш учун етарли эмас эди, чунки Криштиану Роналду ўша мавсумда 15 та гол урган эди.

Салоҳнинг жорий мавсумдаги голлари сони 8 тага етди, бу Роберт Левандовскидан 5 та, Бенземадан 4 та кам ва шунинг учун тўпурар совринини қўлга киритиш мисрлик учун жуда қийин бўлади.

Серхио Агуэро - 41

Голлар: «Атлетико» (5), «Ман Сити» (36)

Аргентиналик голеадор бу мавсумда юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлади, аммо барибир катта футболга қайтиш ҳақида ўйламоқда. Аммо унинг Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўла олиши даргумон.

Агуэро Чемпионлар лигасини уч мавсум олтитадан гол урган, аммо булар Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари соврини учун етарли бўлмади.

Дидье Дрогба - 44

Голлар: «Марсель» (5), «Челси» (36), «Галатасарой» (3)

Афсонавий ҳужумчи Чемпионлар лигасида дебютини ўтказганда анча тажрибали футболчи эди. У ЕЧЛдаги илк ўйинини 25 ёшида ўтказди. Аммо шундай бўлса-да, иуварлик футболчи гол уриш борасидаи ажойиб натидалар қайд этди.

Бироқ, Агуэро мисолида бўлгани каби, унинг турнирдаги энг яхши натижаси 1 мавсумда олтита гол бўлди.

Филипо Индзаги - 46

Голлар: «Ювентус» (17), «Милан» (29)

Индзаги ҳам Чемпионлар лигаси тўпурари унвонини қўлга кирита олмаган футболчилар қаторида.

Унинг голлари ва умумий натижалари бўйича энг яхши мавсуми 2002/03 йилги йилларга тўғри келади. Ўшанда «Милан» ЕЧЛ финалида «Ювентус»ни мағлуб этган ва Индзаги бутун турнир давомида 10 та гол урган эди. Бу натижа Филипо учун бошқа мавсумларда тўпурар бўлишига етарли бўларди, аммо бу мавсумдаэмас эди. Сабаби,  ўшанда ван Нистелрой 12 та гол муаллифига айланган эди.

Златан Ибраҳимович - 48

Голлар: «Аякс» (6), «Ювентус» (3), «Интер» (6), «Барселона» (4), «Милан» (9), «ПСЖ» (20)

Швециялик футболчи ҳали ҳам ўйнашда давом этмоқда. Златан энди Чемпионлар лигасида энг яхши тўпурар бўла олмайди. Аммо унинг голлари сонини 50 тага етказиб қўйиши мумкин.

2013/14 йилги мавсумда Ибраҳимович «ПСЖ»ни 1/4 финалгача боришига ёрдам берди, бироқ жароҳати туфайли «Челси» билан жавоб ўйинини ўтказиб юборди, бу ўйинда парижликлар ютқазиб, мусобақани тарк этишди. Ўша мавсумда швед футболчисининг ҳисобида 10 та гол бор эди.

Тьерри Анри - 50

Голлар: «Монако» (7), «Арсенал» (35),  «Барселона» (8)

Франциялик ҳужумчи узоқ вақтдан бери Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш мақсади сари ҳаракат қилиб келган. «Арсенал» билан буни амалга оширишнинг иложи бўлмади, лекин «Барселона» билан шундай бўлди.

Гол уриш борасидаги ютуқларга келсак, Анри Чемпионлар лигасини жуда қийин бошлади, «Монако»даги биринчи мавсумида у 7 та гол урди. Шунингдек, «Арсенал»да Тьерри жами 35 та гол уришга эришган, аммо буларнинг ҳеч бири ЕЧЛ тўпурари соврини қўлга киритиш учун етарли бўлмаган.

Томас Мюллер - 52

Голлар: «Бавария» (52)

Мюллер бутун фаолиятини немис гранди сафида ўтказади. «Бавария» билан биргаликда у марта бош совринни қўлга киритди.

Мюллернинг тўпурарлик фазилатлари унинг кучли томони эмас, лекин 2009 йилдан бери у 52 та гол урди. У 2012/13 йилги мавсумда Томас ўзининг шахсий рекордини қайд этган. Ўшанда немис футболчиси саккизта гол урди ва клуб билан кубокни қўлга киритди. Мюллер худди шундай натижани 2015/16 йилги мавсумда гол уриш бўйича такрорлади, аммо кейин «Бавария» финалга бир қадам қолганда турнирни тарк этди.

Карим Бензема - 82

Голлар: «Лион» (12), «Реал» (70)

Франциялик ҳужумчи «Лион»нинг Чемпионлар лигасини доирасидаги баҳсларида 12 та гол уришга эришган.

Мадрид гранди сафига кўчиб ўтгандан сўнг, Бензема кўпроқ очилди. У жорий мавсумда голлар бўйича мусобақадаги энг яхши натижага қайд этди. У саккизта ўйинда 11 та гол урган ва бу кўпайиши мумкин. Сабаби «Реал» ҳали ҳам турнирдаги иштирокини давом этирмоқда.

Эндиликда 34 ёшли ҳужумчи Чемпионлар лигасида мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлиш учун барча имкониятларга эга. Бензема индивидуал соврин учун Роберт Левандовски (12 гол) ва Себастьян Аллер (11) билан курашмоқда.

«Реал Мадрид» Бензема билан Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқиши эҳтимолдан холи эмас, чунки «Челси»га қарши биринчи чорак финал ўйинида мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жавоб ўйини олдидан яхши натижага эришди.

Манба: isport.ua
Киритилди: 18:23, 09.04.2022.
Ўқилди: 2188 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.