Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

«Насаф» ФК делегацияси Абу Дабида

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, бугун эрталаб пойтахтимиз Тошкентдан йўлга отланган “Насаф” футбол клуби делегацияси куннинг иккинчи ярмида Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Даби шаҳрига етиб келди.

Футболчиларимиз дастлаб Тошкент-Дубай ҳаво йўналиши орқали 3 соатдан ошиқроқ давом этган парвоздан сўнг Араб Амирликларнинг энг машҳур шаҳри - Дубайга етиб келишди. Сўнгра Дубайдан Абу Дабигача автобусда йўлга отланишди. Маҳаллий вақт билан соат 15:00 да жамоамиз аъзолари ўзлари учун ажратилган меҳмонхона – “Grand Millenium” га жойлашишди.

Бугун кечки пайт футболчиларимиз БАА пойтахтида ўзларининг илк машғулотларини ўтказишади. Эртага “Насаф” ва “Ал-Жазира” жамоаси бош мураббийлари ва етакчи футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛнинг 5-туридан ўрин олган “Ал-Жазира” – “Насаф” учрашуви 2 май, сешанба куни Тошкент вақти билвн соат 20:45 да бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 20:38, 30.04.2012.
Ўқилди: 5667 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.