"Ювентус” ва «Манчестер Сити» клубларининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
The Sun нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи "Милан" клубининг машғулотлар базасида Стефано Пиоли ва Паоло Малдини билан суҳбатлашганида кўзга ташланди.
Тевеснинг сўнгги клуби «Бока Хуниорс» бўлиб, у ўтган июль ойида клубни тарк этганди.