«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 32-турда «Эвертон» жамоасига (0:1) қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида гапирди.
«Гап фақат ижодкорликда эмас. Майдонда етарлича ижодкор ярим ҳимоячилар бор эди. Гап майдоннинг учинчи қисмида кучимиз етмагани ҳақида кетмоқда, рақибнинг жарима майдончаси ичида футболчиларимиз етишмади. Кучли тўртликка кириш? Қийин. Биз ўз ўйинларимизда ғалаба қозона олмас эканмиз, бошқа жамоалардан яхши натижаларга умид қилишнинг маъноси йўқ",- деди Рангник Sky Sports.