«Челси» ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт жамоасининг «Саутгемптон»га қарши сафардаги ғалабаси (6:0) ҳақида фикр билдирди. Англиялик футболчининг ўйинда иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
«Халқаро танаффусдан кейин бизда бироз пасайиш кузатилди. Энди биз ҳар бир ўйинга шундай муносабатда бўлишимиз керак, бизни фақат бугунги натижа қаноатлантирмайди», деди футболчи ўйиндан кейинги интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, «Саутгемптон» устидан қозонилган ғалабадан олдин «Челси» кетма-кет иккита мағлубиятга учраган эди: аввалига АПЛ доирасида «Брентфорд»га қарши ўйинда, кейин эса Чемпионлар лигасининг чорак финалида «Реал»га қарши ўйинда.