«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден Англия Премьер-лигасининг 32-тур доирасида «Ливерпуль» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Икки жамоа ҳам Премьер-лигада чемпионлик учун курашмоқда ва очколар бўйича жуда яқин. Бу барча футболчилар ўйнашни истаган энг юқори даражадаги ўйин. Ўйлайманки, ўйинни бошқа жамоаларнинг кўплаб мухлислари кузатиб боришади. Бу қизиқарли ўйин бўлади.
«Ливерпуль» билан сўнгги ўйин - мен иштирок этган ўйин сифати бўйича энг яхшиси. Бу шунчаки гол ва асабларга тўла футбол эди. Мен сўраганларнинг барчаси бу мавсумда уларнинг севимли ўйинларидан бири эканлигини айтишди" - деди Фоден.