Маттейс де Лигт А Сериянинг 32-туридан ўрин олган «Кальяри» жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Ювентус» ушбу турни сафарда ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Ўйинни ёмон бошладик, дарҳол гол ўтказиб юбордик. Балки биз ҳаддан ташқари тўпни осон йўқотгандирмиз, шунинг учун ўйин жуда қийинлашди, аммо якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.
Мен мағлубиятдан сўнг дарҳол ўйнашни афзал кўраман. Энди биз ҳафтада битта ўйин ўтказамиз, ғалаба қозониш учун қаттиқ тайёргарлик кўришимиз керак. Бугун биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик” - деди «Ювентус» ҳимоячиси.