«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 31-тур доирасида «Мальорка» жамоасига (0:1) қарши ўйиндаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
«Рақиблар ўйинга яхши тайёргарлик кўришди, зоналарни ёпишди ва бизга зарар етказишга муваффақ бўлишди. Имкониятлар жуда кам бўлди, пенальти учрашув тақдирини ҳал қилди. Яхши ҳужум қила олмаяпсизми, демак бу рақибнинг хизмати. Биз вазиятлар ярата олмадик. ЕЧЛ ўйинлари туфайли ўзингизни оқлаш ҳар доим осон, аммо биз бугун яхши ўйин ўтказа олмадик» - деди Симеоне ТМW билан суҳбатда.