"Бёрнли" бош мураббийи Шон Дайч жамоа футболчиси Жеймс Тарковскининг шартномаси ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Ким билади дейсиз. Футбол ўзгаришларга бой бўлган қизиқарли соҳа. Тарковски қаерда эканимизни билади. Ўйлайманки, у жамоада қолишни истайди. Менимча, унда биздан бошқа жойга кетиш учун имкон бор. Ёзга қадар кутишимиз керак. АПЛда қолишимиз кўп нарсани белгилаб беради".
Айни дамда "Бёрнли" 18 ўриндан жой олиб турибди.