Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Фарғона водийси ўқувчилари учун футбол турнири

Баҳо:
+ | -

2012 йилда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар ичида иккала давлат ўртасида кўп томонлама ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилди. Ушбу муносабатлар кенг қамровли "Фарғона водийсидаги учрашувлар" лойиҳаси доирасида ўз аксини топмоқда. Булар жумласига спортнинг футбол йўналиши ҳам киради. Чунки, футбол нафақат Германияда, балки Ўзбекистонда ҳам катта ҳарфлар билан ёзилади.

Иккала давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллигини нишонланлаш ва Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилей байрамларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси 2012 йил 2 май куни Фарғона водийси ўқувчилари ўртасида ҳудудий футбол турнири ташкиллаштиради. "Фарғона водийсидаги учрашувлар" лойиҳаси доирасида ўтказиладиган ушбу мусобақада Фарғона водийсининг чет тили сифатида немис тили ўргатиладиган мактабларидан беш нафари ҳамда академик лицейларидан беш нафари ўз футбол жамоалари билан иштирок этишади.

Ўзига хос ушбу ҳудудий турнир Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси томонидан Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ФК Нефтчи қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадионида ўтказилади. Мусобақа 2 май куни соат 9.00 да бошланади, соат 15.00 да эса ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 
Ғолиб жамоалар турнир кубоклари билан тақдирланишади, барча иштирокчиларга эсдалик совғалар берилади.

Батафсил маълумотларни элчихонанинг матбуот бўлимидан 120-84-40 телефон рақами ёки pr-100@tass.diiplo.de электрон манзили орқали олишингиз мумкин.

Дўстона ҳамкорларимиз:
- DKG
- Steinert Industries
- TG Wirtgen Tashkent

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:18, 01.05.2012.
Ўқилди: 6940 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.