«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мисрлик ҳужумчи «Ливерпуль» билан 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтириш борасида ҳалигача келиша олмади.
"Мен ҳали ҳам Муҳаммад Салоҳ янги шартнома имзолайди деб ўйлайман. "Ливерпуль" - унинг учун энг яхши жой. Бу ерда у супер юлдузга айланди ва Юрген Клопп унинг энг яхши фазилатларини намоён қилади. Унинг жамоадан кетиши ақлсизлик бўлади. Унинг сўнгги беш йилдаги ютуқлари уни "Ливерпул"да ўйнаган энг яхши футболчилардан бирига айлантирди.
Унинг кетиши чемпионатдаги рақиблар учун жуда ачинарли воқеа бўлади. У «Ливерпул»даги мавқеини йўқотади. Фернандо Торрес «Челси»га ўтганида нима бўлганини эсланг. Бу Салоҳнинг фаолияти учун яхши қарор бўлмайди, деб ўйлайман” - деди Каррагер.