"Ливерпуль" футболчиси Жордан Хендерсон «Манчестер Сити»га қарши ўйин (2:2) натижаси ҳақида гапирди.
“Учрашув катта босим остида ўтди. Биз шундай бўлишини тушуниб тургандик. Биз қийин ўйин бўлишини билардик, лекин боримизни бериб, ғалаба қозонишни хоҳладик.
Биз буни уддалай олмадик, аммо ютқазмадик. Бу дунёнинг охири эмас, биз ҳали ҳам пойгадамиз. Ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари бор.
Ўйлайманки, биз яхши бошладик, лекин баъзида биз хотиржам кўринмадик. Биз бошиданоқ босим остида қолишимизни тушунган эдик.
«Манчестер Сити» - ажойиб жамоа. Биз бироз тинчланиб, уларга муаммо туғдирдик деб ўйлайман.
«Манчестер Сити» кўп очко йўқотмаслигини биламиз. Биз ўзимизга эътибор қаратишимиз ва имкон қадар кўпроқ ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Биз охиригача борамиз”, - деди «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси.