Ла Лига доирасида бўлиб ўтган "Леванте" - "Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
" Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик, аммо иккинчи бўлимда биз яхшиландик. Педри ва Гави яхши ўйинчилар ва улар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Биз бутун жамоага ишонамиз. Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди ва голлар уришди. Лекин, ўйин жуда қийин бўлди.
Усмон мени жуда яхши билади. Мен доим тайёр бўлишим керак. Одамлар менинг ўйинимдан қониқиш ҳосил қилиши табиий. Мен жамоага кўпроқ ёрдам бера оламан. Иккинчи бўлимда яхши ўйнамадим ва кўпроқ ишлашим керак.
- Дембеле?
- У жамоада қолиши керак, унинг қолиши барчага фойда - клубга ҳам, ўзига ҳам" - деди Обамеянг.