Испаниянинг "Леванта" футболчиси Хосе Луис Моралес «Барселона» билан ўйиндан сўнг (2:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Леванте» футболчиси ушбу учрашувда пенальтини аниқ амалга ошириб, биринчи гол муаллифига айланди.
- Ҳеч бўлмаганда очко олиш учун нима етишмади?
- Агар биз самаралироқ бўлганимизда, нимагадир эришишимиз мумкин эди. Биз баъзида "Барселона"дан яхшироқ ўйнадик. Лекин уларда 4 та имконият бўлди ва улар 3 та гол уришди.
- Амалга оширилмаган пенальти жамоага салбий таъсир қилдими?
- Бу самарали ўйнамаган ўйинларимиздан бири. Пенальтиларни турли футболчилар амалга оширмайди, биз Рожерни қўллаб-қувватлаймиз, биз бир жамоамиз, бирга ютамиз ва бирга ютқазамиз. Биз яхши ўйнадик ва ҳозир жуда яхши ўйин намойиш этаётган «Барселона»нинг ҳаётини қийинлаштирдик.
Ўйин бошиданоқ ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Олдинда яхши прессинг қилдик, уларнинг жарима майдончасидан тўпни олиб қўйдик. Аммо ғалаба қозониш учун ниҳоятда самарали ҳаракат қилиш керак, чунки улар биринчи имкониятни қўлга киритишлари биланоқ, дарҳол гол уришди”, — деди Моралес.