Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Миржалол Қосимов: "Fалаба бизга биринчи ўринга имконият беради"

Баҳо:
+ | -

“Аделаида Юнайтед” - “Бунёдкор” учрашувидан олдинги матбуот анжуманини меҳмонлар вакиллари – бош мураббий Миржалол Қосимов ҳамда марказий ярим ҳимоячи Жовлон Иброҳимовлар очиб беришди.

- Эртанги режангиз фақат 3 очко олишми ёки...

- Авваламбор, барчага хайрли кун!

Яхши савол бўлди... Эртага ҳаммамизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. “Аделаида” – жудаям шаклланган ва анчайин тартибли ўйин намойиш этадиган жамоа. Хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин, австралияликлар бир хил – ҳимоявий тактикада тўп суришмоқда. Улар иккинчи рақам бўлиб ўйнашни хуш куришяпти. Албатта, ўйин биз учун оғир кечади. Аммо биз бу ерга шунчаки келиб кетгани келмадик.

Ҳозир гуруҳимизда учта жамоада имкониятлар баландроқ. “Аделаида Юнайтед”да эса ҳамманикидан баланд. Биз ғалаба қозониш учун борки катта-кичик вазиятлардан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз.
 
- “Аделаида” билан аввалги баҳс сизларда ҳали мавсум бошланмасидан туриб ўтказилганди. Айни дамда эса “Бунёдкор” бир қанча учрашувлар ўтказиб, яхши формага кириб олган. Мартнинг бошидаги “Бунёдкор” билан ҳозирги “Бунёдкор”нинг фарқи борми?
- Тўғри таъкидладингиз, биз ҳозир ўз ўйинимизни топиб олганмиз. Бироқ 6 март кунги беллашувда ҳам биз ёмон ўйин кўрсатмаган эдик. Эсингизда бўлса, стандартдан сўнг ўтказиб юборилган тезкор голдан кейин биз роса ҳужум қилгандик. Лекин меҳмонларнинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин кечганди. Рақиб бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олганда, бу осон эмас. Кейин қаршиҳужумда иккинчи голни қўйиб юбордик.
Мен эртага ўз шогирдларимдан чиройли ва мазмунли ўйин кутяпман. Яратилажак вазиятлардан максимал даражада фойдаланиш пайида бўламиз. Ғалаба бизга гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимизга катта имконият очади.
 
- Сизни дуранг ҳам қониқтирадими?
- Менимча, бизга барибир ғалаба яхшироқ. (кулади)

- “Е” гуруҳидаги тўрт қатнашчидан қай бири кучлироқ?
- Барча жамоалар ўзига яраша кучга эга. Кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. Фақатгина “Гамба Осака”да имкониятлар деярли қолмаган.
 
Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 13:17, 01.05.2012.
Ўқилди: 5605 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.