"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альба Ла Лига 31-туридан ўрин олган "Леванте"га қарши ўйинда Люк де Йонг томонидан киритилган ғалаба голига (3:2) ҳаммуаллифлик қилди.
Шундай қилиб, Альба жорий мавсумда Ла Лигада 8 та голли узатмани амалга оширди, бу унинг 2018/17 ва 2018/19 йилги мавсумлардаги рекордларига тенг.
Чап қанот ҳимоячиси жорий мавсумда терма жамоаси ва клуби сафида барча мусобақаларда 2 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.