Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Зоран Марушич: “Ғалабали одимимизни давом эттиришга интиламиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 28 ёшли сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоамизнинг олдига жорий мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Буни амалга ошириш учун хоҳ ўз майдонимиз, хоҳ сафарда бўлсин, барча ўйинларда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, бизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаётган мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

Худога шукр, Ўзбекистон кубоги баҳсларини ҳам омадли тарзда бошлаб, илк ўйинда жорий мавсум етакчиларидан бири бўлган “Қизилқум”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик ва “Динамо” билан бўладиган баҳсда ҳам ғалабали одимимизни давом эттиришга интиламиз.

ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги турнирларида максимал натижага эришиш лозим ҳамда таъкидлаганимдек, буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойидаги ибодатларни бажаришда куч-қувват, ушбу ибодатларни Яратган ўз даргоҳида қабул қилишини тилаб қоламан.

Ишқибозлардан эса бўлажак ўйинда стадионга кўпроқ ташриф буюриб, жамоамизни бевосита қўллаб-қувватлаб, мадад бериб туришларини сўрайман.

Биз – футболчилар мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига яраша майдонда муносиб тўп тепиб, уларга қувонч улашишга интиламиз ҳамда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Бахтимизга “Навбаҳор” ишқибозлари ҳамиша соғ бўлишсин" - деди Зоран Марушич.

Манба: "Навбахор" матбуот хизмати
Киритилди: 00:30, 12.04.2022.
Ўқилди: 1158 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3833]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2461]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2447]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2332]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2267]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2076]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2037]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1992]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1975]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик