Якшанба куни бўлиб ўтган Франция Кубогининг финал учрашувидан кейин "Лион" футболчилари "Сент-Этьен"ни ҳақоратлаб айтган қўшиқлари учун жазоланиши мумкин.
"Лион" футболчилари Крис, Жимми Бриан, Александр Лаказет, Самуэл Юмтити, Клеман Гренье, Геида Фофана ва Максим Гоналонлар "яшиллар" манзили томон номақбул сўзларни ишлатиб қўшиқ куйлашган.
Ушбу воқеадан кейин "Сент-Этьен" клуби раҳбарлари Франция футбол федерациясига "Лион" футболчиларини жазолашларини сўраб мурожаат билан чиқишди. Ҳозирча ФФФ бу борада қарор чиқаргани йўқ.