Норвегиянинг "Будё-Глимт" клуби бош мураббийи «Рома» дарвозабонлар мураббийига қилинган ҳужум ҳақидаги айбловларга жавоб берди.
Олдинроқ УЕФА Конференция лигаси доирасида бўлиб ўтган "Будё-Глимт" - "Рома" (2:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ўзаро келишмовчилик туфайли норвегияликлар устози Кьетила Кнутсен ва «Рома» дарвозабонлар мураббийини Еврокубоклардан четлатган эди.
“Бундай вазиятлар туфайли мен бошқа соҳага ишга кирмоқчиман. Мен ҳатто футболда ишлашни давом эттириш ҳақиқатан ҳам яхши фикрми деб ўйлаб қолдим.
Бўлиб ўтган нарса менинг қадриятларим, клуб ва Норвегия футболи қадриятларидан йироқ. Бундай вазиятларда сиз ўзингизда куч топишингиз ва энг яхши тарзда жавоб беришингиз керак.
Мен учун энг муҳими ўзимга кўзгуда қарай олиш. Агар мен энди буни қила олмасам, бунга арзийдими ёки йўқлигини ўйлаб кўришим керак эди" - деди Кнутсен.
Мураббий римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ҳатти-ҳаракати ҳақида ҳам гапирди. Португалиялик мураббий ўйиндан кейинги интервьюларда «Будё-Глимт» мураббийлар штабининг аъзолари ҳақида ўзига яраша гапларга йўл қўйди.
Хусусан, ўйиндан сўнг Моуриньо «Рома»да «маданий одамлар ишлайди, у ерда ҳеч ким ҳеч кимнинг юзига уришни истамайди» деган фикрларни билдирди.
“Бу муносабат ҳайратланарли. Унинг қадриятлари ва мураббийлик услуби мен тасаввур қиладиган нарсадан йироқ экан. Кўп совринга эга ва узоқ вақтдан бери спортнинг бир қисми бўлган мураббийнинг бундай хатти-ҳаракатларини кўриш жуда хафа қилди" - деди "Будё-Глимт" устози.