Испаниянинг «Вильярреал» клуби бош мураббийи Унаи Эмери «Бавария»га қарши бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бавария» ва «Вильярреал» ўртасидаги жавоб учрашуви 13 апрель куни Тошкент вақти билан 00:00да Мюнхенда бўлиб ўтади. Биринчи ўйин испанларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланганди.
"Биз "Бавария" билан биринчи ўйиндагидан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак. Уларнинг ҳужумини бартараф қилиб, қарши ҳужумлар билан жавоб беришимиз керак. Мен уйдаги ўйин билан солиштирганда эртага жуда бошқача ўйин кутяпман.
Биз жуда кўп қийинчиликка дуч келишимиз ва ўзимизни ҳимоя қилишимиз кераклигини билишимиз керак. Буни қандай қилиб осон ва ишонч билан қилишни билишимиз керак. Бундан ташқари, биз энг яхши фазилатларимиздан фойдаланган ҳолда тўп билан яхши муомала қилишимиз керак" - деди Эмери Sport нашрига.













