Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Ал-Жазира” устози Жуниор Кайо саволларга жавоб қайтарди.
-Эртанги ўйин рақибимиздан кўра биз учун ўта муҳим. Чунки эртанги ғалаба орқали биз гуруҳ баҳслари тугашидан олдин “А” гуруҳида пешқадамликни нақд қиламиз. Шу сабабли фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
-Рақиб бош мураббийининг айтишича, улар ҳам бу ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушаркан..
-Биз уларни ҳурмат қиламиз, улар бизларни... Лекин турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқадиган бўлсак чоршанба кунги ўйинда уч очко ким учун муҳимроқ эканлиги ойдинлашади.
-“Насаф”нинг кучли ва кучсиз жиҳатлари ҳақида нима дея оласиз.?
-Айни пайтда ушбу жамоаларнинг биринчи ўйинида ўйин қай тариқа кечганидан хабарим бор. Бизга “Насаф” иштирокидаги бошқа ўйинларни ҳам кўриб чиқдик. Умуман рақибимиз сафида ўйини тақдирини ўзгартириб юборадиган футболчилар бор. Рақибнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида.. яхшиси эртага ўйиндан кейинги матбуот анжумани жавоб бераман...