Англиялик собиқ футболчи Эшли Коул 2020 йилнинг январь ойида уйида содир этилган босқинчилик пайтида қўллари боғланганди ва бармоқларидан айрилган бўлиши мумкин эди, деб хабар бермоқда The Sun.
Шу кунларда Ноттингем суди Коулнинг уйини ўғирлашда иштирок этганликда айбланган 34 ёшли Кертис Дилкснинг ишини кўрмоқда. У шериклари билан бирга собиқ футболчининг уйига бостириб кириб, соатлар, мобил қурилмалар, Gucci сумкаси ва автомобиль калитини ўғирлашган.
Қайд этилишича, камуфляж кийимидаги босқинчилар Коулнинг қўлларини кабель билан боғлаб, заргарлик буюмлари ва соат талаб қилган, бармоқларини омбур билан узиб ташлаш ҳақида таҳдид қилишган.