"Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионати 32-туридан ўрин олган "Марсель"га қарши ўйин олдидан жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
"Мухлисларимиз биз билан бирга бўлишларини истардик. Уларнинг натижалардан норози эканликларини тушунамиз. Аммо барибир, улар биз билан бўлишса, ажойиб бўларди. Биз ўз ишимизни бажаришда давом этамиз", - деди Мбаппе "Canal+"га берган интервьюсида.