“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Жек Грилиш бош мураббий Хосеп Гвардиола фаолияти ҳақида фикр билдирди.
“У ақл бовар қилмайдиган мураббий. Жамоа базага кириши билан ҳамма гап фақат футбол ҳақида бўлади, ҳамма бор эътиборини бўлажак ўйинга қаратади. Мен унинг барча фазилатларини таърифлаб бера олмайман, у ажойиб мураббий", - деди Грилиш Daily Mail нашрига берган интервьюсида.