Англия терма жамоасининг янги бош мураббийи Рой Хожсон Рио Фердинанд ва Жон Террилар билан Европа чемпионатида уларнинг иштироки борасида гаплашиб кўриши кераклигини билдирди.
Шунингдек, мутахассис Уэйн Рунини икки ўйинга дисквалификация қилинганига қарамай, таркибга жалб қилишини ҳам айтиб ўтди.
"Бугун мен учун бошқача кун. Мен жамоа олдида турган жиддий мақсадларга етиш ва ғалабаларга эришиш истагида ёнмоқдаман. Европа чемпионатига борадиган таркибни мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейин аниқлайман. Ҳозирча, Фердинанд ва Террининг таркибга киритилишини айта олмайман, улар билан яхшилаб гаплашиб олишим керак.
Лекин Рунига ишонч билдираман ва уни таркибга қўшаман. Шуни ишонтириб айтишим мумкинки, менинг қароримга пул таъсирини ўтказмаган, ахир терма жамоада ишлаш - катта шараф", - дея Хожсоннинг матбуот анжуманидаги сўзларини келтиради Sky Sports.