Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Наврўзов, Ассакалов, Абдуллаев ёхуд Осиё чемпионатида курашадиган таркибимиз аниқ

Баҳо:
+ | -

19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси қитъа биринчилигида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган атлетларимиз номини маълум қилди. Унда Рио-2016 совриндори Ихтиёр Наврўзов, шунингдек, Мўминжон Абдуллаев, Рустам Ассакалов, Арам Варданян, Ғуломжон Абдуллаев каби полвонларимизни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб эса қуйидагича:

Эркин кураш:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-61 кг: Жаҳонгирмирза Туробов
-66 кг: Аббос Раҳмонов
-70 кг: Бегижон Кулдашев
-74 кг: Ихтиёр Наврўзов
-79 кг: Жасурбек Усмоноҳунов
-86 кг: Бобур Исломов
-92 кг: Ажинияз Сапарниязов
-97 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов
-125 кг: Сардорбек Холматов

Юнон-рум кураши:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-60 кг: Феруз Тўхтаев
-63 кг: Исломжон Баҳромов
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев
-72 кг: Мирзобек Раҳматов
-77 кг: Арам Варданян
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов
-87 кг: Рустам Ассакалов
-125 кг: Мўминжон Абдуллаев

Аёллар кураши:
-50 кг: Жасмина Иммаева
-53 кг: Актенге Кеунимжаева
-55 кг: Сарбиназ Жиенбаева
-57 кг: Шоҳида Аҳмедова
-59 кг: Дилфуза Аимбетова
-62 кг: Набира Эсенбаева
-65 кг: Ариухан Жумабаева
-68 кг: Азода Эсбергенова
-72 кг: Светлана Окназарова
-76 кг: Валентина Торениязова

Терма жамоамиз ҳозирда пойтахтимиздаги "Динамо" спорт базасида сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:21, 12.04.2022.
Ўқилди: 953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.