"Барселона" "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс эвазига Адама Траоре ёки Франсиско Тринканни таклиф қилиши мумкин.
Sport нашри хабарига кўра, "Барселона" португалиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида жамоага олиб келмоқчи.
Шартнома доирасида Адама Траоре ёки Франсиско Тринкан Мадридга юборилиши мумкин, бироқ "Атлетико" ҳужумчи билан хайрлашишни истамаяпти.
Феликс Мадридда 109 ўйинда 29 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали хабарига кўра, футболчининг трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади. Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилда якунига етади.