«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер мавсумнинг қолган қисми ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бразилиялик футболчининг айтишича, унинг жамоаси барча турнирларда ғолиблик учун курашиш ниятида.
«Биз олдин катта совринларни қўлга киритганмиз, аммо ҳозир ҳаммасини бирданига ютмоқчимиз. Биз аллақачон Лига кубогини қўлга киритганмиз, Англия кубоги, Чемпионлар лигаси ва Премьер-лигада курашни давом эттирмоқдамиз», - деди Алиссон Лиссабоннинг «Бенфика»га қарши Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйини арафасида.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» ва «Бенфика» ўртасидаги биринчи ўйинда британияликлар сафарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да «Энфилд»да бўлиб ўтади.