Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Париж-2024: қайси спорт туридан қанча йўлланма ўйналади?

Баҳо:
+ | -

2024 йили Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида барча спорт турлари бўйича лицензиялар тақсимоти эълон қилинди.

Халқаро олимпия қўмитаси расмий сайтининг хабар беришича, спортнинг айрим турлари бўйича иштирокчилар сони Токио олимпиадасига нисбатан камайган. Сув спорти турлари, енгил атлетика, бокс, каноэда эшкак эшиш, велоспорт, гимнастика, дзюдо, эшкак эшиш, елканли спорт, ўқ отиш, оғир атлетика шулар жумласидан.

 

Скейтборд, қояни забт этиш ва сёрфинг спорт турларида эса лицензиялар сони оширилди. Бошқа спорт турларида ўзгаришлар содир бўлмади.

 

Шунингдек, Олимпиада ўйинлари тарихида биринчи марта Париж ўйинларида гендер тенглик таъминланади. 32та спорт турининг ҳар бирида тенг миқдордаги эркак ва аёл спортчилар қатнашиши кўзда тутилган ва иштирокчилар сони ҳам шунга мувофиқ тақсимланган.

 

Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 2024 йили Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар сони спорт турлари бўйича қуйидаги тартибда тақсимланди:

 

Сув спорти турлари – 1 370 (Токио-2020да 1 410 нафар),

Камондан отиш – 128 (128),

Енгил атлетика – 1 810 (1 900),

Бадминтон – 172 (172),

Баскетбол – 40 (40),

Бокс – 248 (286),

Каноэ – 318 (328),

Велоспорт – 514 (528),

От спорти – 200 (200),

Қиличбозлик – 212 (212),

Футбол – 32 (32),

Гольф – 120 (120),

Гимнастика – 318 (324),

Қўл тўпи – 24 (24),

Хоккей – 24 (24),

Дзюдо – 372 (386),

Замонавий бешкураш – 72 (72),

Эшкак эшиш – 502 (526),

Регби – 12 (12),

Елканли спорт – 330 (350),

Ўқ отиш – 340 (360),

Стол тенниси – 172 (172),

Таэквондо – 128 (128),

Теннис – 172 (172),

Триатлон – 110 (110),

Волейбол – 72 (72),

Оғир атлетика – 120 (196),

Спорт курашлари – 288 (288),

Брейк-данс – 32,

Скейтборд – 88 (80),

Қояни забт этиш – 68 (40),

Сёрфинг – 48 (40).

 

Кўриб турганингиздек, Париж-2024 ўйинларига янги йўналишлар қўшилиши натижасида сув спорти турлари, енгил атлетика, бокс, каноэ, велоспорт, гимнастика, дзюдо, эшкак эшиш, елканли спорт, ўқ отиш, оғир атлетика спорт турларида йўлланмалар сони сезиларли тарзда камайган.

 

Аввал хабар берганимиздек, оғир атлетика спортида эркаклар ва аёллар 5тадан вазнда Олимпия ўйинлари медаллари учун баҳс олиб боришади.

 

Унда эркаклар -61, -73, -89, -102, +102 кг, аёллар эса -49, -59, -71, -81 ҳамда +81 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун супачага чиқишади.

 

Вазн тоифаларининг қисқариши ва номутаносиблиги бошқа давлатлар қатори мамлакатимиз олимпиячиларининг кўрсаткичларига, медаллар учун асосий даъвогарлик қиладиган спорт турларида кўзланган мақсадларнинг янада мураккаблик касб этишига олиб келмоқда. Бироқ шундай вазиятда ҳам Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси аъзолари ҳамда мамлакатимиз терма жамоаси мураббийлар кенгаши томонидан Париж-2024 ўйинларига тайёргарликни самарали ташкил этиш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда.

 

Умид қиламизки, юртимизнинг истеъдодли спортчилари Париж-2024 йўлланмаларини қўлга киритиш ҳамда режадаги мақсадларга эришишда ўз матонат ва иродаларини намойиш этади. Зотан, бу йўлда аниқ режа, тизимли тайёргарлик жараёнлари аллақачон бошлаб юборилган. Муҳими, омад спортчиларимизга ҳамроҳ бўлса бас.

 

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июль – 11 август кунлари ўтказилади.

Манба: Minsport.uz
Киритилди: 20:05, 12.04.2022.
Ўқилди: 2595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.