Ҳужумчи Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида “Бавария”ни тарк этиши мумкин, футболчининг вакиллари потенциал давогарлар билан музокаралар олиб бормоқда.
"Биз Левандовски ёзда клубини ўзгартириши мумкинлигини аниқ тасдиқлашимиз мумкин. У "Барселона"га ўтишни тасаввур қилиши мумкин ва биз унинг раҳбарияти ҳамда футболчи ўртасида музокаралар бўлганини тасдиқлашимиз ҳам мумкин.
Мюнхенда вазият жуда кескин. Шунчаки, "Бавария" раҳбарлари буни Чемпионлар лигаси ўйинидан олдин айтиб ўтишни хоҳламайдилар", - дейди Sky Germany журналисти Флориан Плеттенберг.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли польяк "Бавария" таркибига 2014 йилда "Боруссия Д"дан келиб қўшилган эди.